ALLOH_BIZNI_KECHIRSIN_ - 7 Марта 2009 - Eng zo'r sherlar ! Самые лучшие стихи ! Yana siz bilan!

Меню сайта

Shahsiy

Oddiy chat

200

Опрос
+18 ИНТИМ СМС лар керакми ?
Barcha javoblar: 704

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


WWW.SHERLAR.AT.UA


Shanba, 10.12.2016, 13:51
Главная » 2009 » Mart » 7 » ALLOH_BIZNI_KECHIRSIN_
15:28
ALLOH_BIZNI_KECHIRSIN_
Худо такиклаган ичма деб шароб,
Биз эса ичяпмиз бўлгунча хароб.
Кимор ўйнама дер бизга тангримиз,
Киморга тикилган бизнинг умримиз.

Яна Эгам айтар, килма ўгрилик,
Зеро лаънатланар бизда тўгрилик.
Аллох чўчка гўштин санаган харом,
Бизда-чи, чўчкага зўрдир эхтиром.

Номахрамга юрма дер, колма иснодда,
Номахрам коптими кофирободда.
Одам ўлдирма дер, хеч махал бандам,
Бизда кушандадир одамга одам.

Бир-бир санайверсак етмагай дармон,
Гунох килмасликдан колмади армон.
Шундай ўтаяпмиз вазифамизни,
Дўзах деб тўлдирдик васикамизни.

Дунёга синчиклаб тикилган кўзлар,
Мудхиш бир холатни пайкашга тушди.
Кай томонга боксанг бари йўлсизлар
Толелар айкаш-у уйкашга тушди.

Етмиш йил эл яшаб Куръон Тавротсиз
Эрлар ночор колди, аёл авратсиз.
Замон дурадгори асбоб, яроксиз,
Илма тешик томни ямашга тушди.

Кор кора ёгмокда, ёмгир заъфарон,
Дарёлар ўрнида окмокда армон.
Хар подшох ўзича чикариб фармон,
Колганлар бир-бирин булгашга тушди.

Ёкиб бўла келдик газни, кўмирни,
Зимистон айлаймиз тез она ерни,
Ер ютар бундайин улкан кабрни,
Одамнинг сояси Куёшга тушди.

Хар ерда хоким хак, арбоблар голиб,
Конун шуларники, ...
Энг катта айбдор бир ёкда колиб,
Жазони бошкалар ўташга тушди.

На майхона колди юртда, на мехроб,
На мукаддас каср, на азиз китоб,
Не-не олтин бошлар кўролмай офтоб,
Надомат тунида мудрашга тушди.

Хайронман сен ўзбек деган миллатга,
Ерингни тўлдирдинг мараз иллатга,
Не жавоб айлайсан бундай кулфатга,
Кара, пойдеворинг нурашга тушди.

На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Арок, уйку бўлди бор эътикодинг,
Жахон сахнасидан ўчмокда отинг,
Номингдан бошкалар сўзлашга тушди.

Кўкда йўк Улугбек очган юлдузлар,
Кўхна Урганчингни емокда тузлар,
Ер ости бойлигинг бегона кўзлар,
Излаб, кавлаб, ташиб жизлашга тушди.

Нечун коралайсан сен ўз ўтмишинг,
Амир хам ўз кишинг, хон хам ўз кишинг,
Кўрарманми сенинг униб-ўсишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди.

Бойкаронг котилмиш, Темуринг хунхўр,
Мангубердинг зобит, хор, манглайи шўр,
Не хароб миллатсан, борми бирон зўр,
Устунлар тикланмай кулашга тушди.

Жаннат Ўзбекистон, жаннатинг кани,
Шунча мехнат килдинг, рохатинг кани,
Сигинган, суянган давлатинг кани,
Хар дайди ит сени кавлашга тушди.

Ўзинг бўлсанг эдинг ўзингга хоким,
Ўзинг бўлсанг эдинг ўзингга кози,
Хар огир-енгилга бўлардинг рози,
Етти ётлар кўйиб носоз тарози,
Оку корангни кам ўлчашга тушди.

Билганинг, кўрганинг пахта бўлибдир,
Аклинг, тафаккуринг калта бўлибдир,
Юз сарик, жигаринг сўхта бўлибдир,
Наслинг шажараси куртлашга тушди.

Давр деворда Кодирий кони,
Шимолга кулади жануб Чўлпони,
Кахр ичди биллур жон тутган Усмони,
Конли бад сокийни сўрашга тушди.

Бугунчи, йўкми хеч тийнати пок жон,
Ўн жойга касдланар сал холи инсон
Ким у хак йўлга кўйиб юз копкон,
Хак йўлни ким обдон боглашга тушди.

Киммиш, улар ўзимизнинг палитлар,
Улар ўзимизнинг Абдулатифлар,
Юлдузлар таъмидан бебахра итлар,
Ойни ялок билиб кувлашга тушди.

Киммиш, барини сотган ўзингсан,
Бир-бирингни гажиб ётган ўзингсан,
Ким бош тикласа тош отган ўзингсан,
Ахир ўз бошинг хам шу тошга тушди.

Келди Махтумкули айтган бир замон,
Унутди яхшилик сўзини ёмон,
Обрў талашмокда курт билан илон,
Филлар пашша билан савашга тушди.

Илм бу аслида Тангрининг нури,
Хаммага тенг аён эмасдир сири,
Кўпни олим этиб камчининг зўри,
Устоз шогирд билан курашга тушди.

Азиз нимамиз бор аёлдан бошка,
Ёниб бўлсалар-да ишлаб куёшда,
Нечун кирмакдалар яна оташга,
Кандай шармандалик бу бошга тушди.

Инсон бир тугилар, кайта тугилмас,
Азал бунёдкори кайта уринмас,
Асли рост нарсалар кайта курилмас,
Ахир ўт бошкаю, сув бошка тушди.

Не кўрдинг Сталин бўлганда отанг,
Не берди довдирвой портфель Никитанг,
Гўё Брежнев хам сенинг ўз хатонг
Тирногингни кимлар кавлашга тушди.

Руснинг уйига хам тушди дард, алкаш,
Шундан режалар, йўллар кўп чалкаш,
Шунданми ўз уйин кўйиб беоташ,
Кайта иссик кўрса таркашга тушди.

Асли сенда зўррок кандай киши бор,
Бугун сайёрада ўзбек иши бор,
Хали ўзбекнинг бир хайкириши бор,
Кара томирларинг титрашга тушди.

Шунча сабок етар, ўзингг ишон,
Ўз аклинг, хулосанг, кўзингга ишон,
Сўнгги бор ўз ўглинг, кизингга ишон,
Бугун шулар сени ўйлашга тушди.

Категория: Sherlar [ Стихи ] | Просмотров: 1676 | Добавил: | Рейтинг: 3.4/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama
To‘y-tantanalaringiz biz bilan yanada chiroyliroq bo'ladi.

 "SHARQONA"ANSAMBLI         +998903173223

Kunlik hisob-kitob

Yangilik +
Sherlar [ Стихи ] [635]
Eng sara sherlar !
SMS - [ СМС ] [307]
OBSHIY SMS !
SEVGI SMS [ СЕВГИ СМС ] [217]
SEVGI BU HAYOT :)
HAZIL SMSLAR [114]
HAZIL SMSLAR--- KULING KULING !
TABRIK SMSLAR [6]
TABRIK- QUTLOV SMSLARI
HAYOTIY MASLAHAT [146]
HAYOTIY SMSLAR !
QO'SHIQ MATNLARI ! [44]
QO'SHIQ MATNLARI
LATIFALAR [45]
=)
YANGI - YIL TABRIKLARI (NEW) [8]
YANGI - YIL TABRIKLARI
Yangiliklar [36]
Barcha Yangiliklar
Русские смски [27]
Русские смски
Прикол Смски [6]
Прикол Смски
SMS POZDRAVLENIYA [1]
SMS POZDRAVLENIYA
MONOLOG [20]
MONOLOGLAR
MUSIQALAR [7]
UZ - RUS - ZARUBEJ MUSIQALAR
ABDULLA ORIPOV [3]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI
Mulohaza [17]
Bahs va Mulohaza!
AFORIZMLAR [7]
Все афоризмы Афоризмы по темам Афоризмы по авторам Авторы Афоризмы дня
MP3 [26]
MP3-BAZA
Nokia [3]
Nokia uchun
Smartfon [0]
Smartfon uchun
Одноклассники [22]
прикольные статусы для одноклассников
Фото Приколы [2]
Приколы, юмор, и смешные
Богатство [14]
Богатство
Время [4]
Время
Деньги [4]
Деньги
Дружба [0]
Дружба
Жизнь [0]
Жизнь
Любовь [1]
Любовь
Психология [1]
Психология
Характер [0]
Характер
Barhayotlik uchun kurash [5]
Keksalik haqida [4]
Yoshlik haqida [3]
Yoshlik haqida
Kutubxona [1]
Kitoblar
Topishmoqlar [5]
Topishmoqlar
Рефераты - Referat [1]
Referatla
Dildagi hikoyalar [6]
Surayyo Qodirovaning hikoyalari

SmS+

Copyright MyCorp © 2016