ЙИГИТЛАР ХАМ ЙИГЛАЙДИ! - 26 Апреля 2011 - Eng zo'r sherlar ! Самые лучшие стихи ! Yana siz bilan!

Меню сайта

Shahsiy

Oddiy chat

200

Опрос
+18 ИНТИМ СМС лар керакми ?
Barcha javoblar: 704

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


WWW.SHERLAR.AT.UA


Juma, 09.12.2016, 06:49
Главная » 2011 » Aprel » 26 » ЙИГИТЛАР ХАМ ЙИГЛАЙДИ!
18:46
ЙИГИТЛАР ХАМ ЙИГЛАЙДИ!
- Аваз, хой Аваз…
Хеч ким жавоб бермади. Олим футбол топини култигига бостириб, дарвозахонадан ховлига утди. Каровсиз токлар хар томонга усиб ётар, сугорилмаган гуллар орасида, анчагина ёввойи утларнинг боши куриниб турарди. Бу уй-жойни, беш йил олдин килинган таъмирини хисобга олмаганда, асар хам колмаган. Авазнинг отаси «силлик» лавозимдан тушди-ю, ичадиган одат чикарди. Уйда кун ора жанжал. Хотинини хар куни дуппослайверганидан, юраги сал нарсага хуруж киладиган булиб колди. Иши унгидан келмагач, дустининг корхонасига «цех бошкаруви» лавозимида рузгор тебратадиган булди. «Урганган кунгил уртанса куймас» деганларидай, нафс кулига айланди. Дустлари уни неча марта шайтон йулидан кайтаришди. Булмади. Охирги лавозимиданам бушаб, оддий ишга кириб куя колди.
Аёл кишининг жони киркта булади, деса ишонмайдиганлар куп. Авазнинг ойиси уйда кул ковуштириб утирмади. Мактабда укитувчилик килди. Буш пайт болаларга кушимча дарс бериб укитди. Рузгорга етмай кийналганида, пол ювиб хам кун курди. У хаммаданам купрок углини уйларди. Эри ичиб Авазни урганидаям, уртага тушиб юзи муматалок булиб кетган кунлари куп эди. Бечора доим Тангридан эри учун инсоф сураб умид килар, боланинг кунгли отадан сунмаслиги учун, хак иккисига тасалли бериб огир хаёт кечирарди.
Ошхонанинг ён тарафида сувсираб ётган ката ок ит, Олимни кургач думини ликиллатиб, акиллади. Бу кучукнинг исми Тангай. Аклли ит. Дусти Аваз уни жудаям яхши куради. Ит хам, Аваз каерга борса кетидан эргашар, занжири ечик булса, мактабигача кузатиб куйишни канда килмасди.
- Хозир сенга сув бераман, корнингам оч колганга ухшайди…
Олим сув тулдирилган идишни Тангайнинг олдига куйганида, ит унга караб тураверди. Кучукнинг шунака одати бор. Корни таталаб кетса хам, уй эгаси рухсат бермагунича товокка карамасди. Ёнида бегона киши турса, индамай утирар, узоклашганидан кейин хидлаб ерди.
- Ичавер, -деди Олим, Тангайнинг бошини силаб.
Уй эшиги очилиб, ичкаридан Аваз куринди. Олим Авазни ёшлигидан танийди. Хатто, мактаб партасида бирга утиришади. Авазнинг бошига синовли кунлар тушдию, шу дусти унга суянчик булиб колди. Дадаси ичиб жанжал килганда, ойиси билан уларникида ётиб колган кунлари куп булган. Олим отасиз усган. Ёшлигида, дадаси халокатга учраб, ёруг оламдан куз юмган экан. Шунинг учунми, эндигина ун бешга кадам куйган бу икки усмир, дилидагиларини тушуниб, бир-бирини жуда хурмат киларди.
- Футболга бормисанми? Махаллага махала! - деди Олим.
- Йук. Ойимнинг тоби йук. Дадам ичиб келиб урди. Тез ёрдам чакиртиргандим. Шифокорлар олиб кетамиз дейишса, ойим карши чикди. Хуружи кайтарилса чакиринг деб кетишди.
- Даданг уйдами?
- Йук, кетди, - деди Аваз секингина.
- Унда мен хам коламан, - Олим тупни ерга ташлади.
- Куявер узим карайман. Юткизмасдан уйналаринг! – деди Аваз ярим чин кулиб.
***
Авазнинг ойиси ишга чикиб кетди. Бола мактабдан эртарок кайтди. Дадаси яна ичган. Салом берса, «Валей» деб куя колди. Кейин мухим нарса эсига тушгандай, Авазни чакирди. Кундалигини суради. Кайф аралаш, бетма бет кундаликни вараклади. Бугунги санада тухтаб, тутакиб кетди:
- Бу неччи? - деди кундаликка ишора килиб.
- Турт, - Аваз хикиллаб жавоб кайтарди.
- Бунисичи?!
- Икки…
- Бешчи? У рахматли булиб кетган а?!
- Дада, кеча дарс килолмадим. Бошка кайтарилмайди, - дея бурнини тортди у.
Нима килсин? «Кеча онамни нега урдиз! Онам сизга нима гунох килган эди?» десинми?
- Ие, сиз менга хали гап кайтаришни бошладизми а?! Онангни тарбияси-да! Мен сени икки олишинг учун тун-у, кун кора терга ботяпманми? Шунинг учун сени бокяпманми? Бери кел…
Аваз дахшат ичида, ялина кетди. Кахри каттик отанинг юраги юмшар деб, нажот кузи билан карар, отаси уни урса аямаслигини яхши биларди.
- Тескар кара, - деди шимининг камарини ечиб.
- Дада бошка икки олмайман, ухламасам хам дарс киламан…
- Тескари кара дедим сенга!
Бола тескари карашга улгирмади... Камар бир сонияда боланинг кулларини кукартириб ташлади.
- Мана икки, мана икки…
- Дада… - дард аралаш нидодан бакираётган бола, ерга юзи билан йикилди. Огрик шу даражада кучли эдики, урнидан туролмасди. Камар боланинг тугри келган жойига аямай урилар, Аваз: «Ойим шунчасига чидаганида, мен угил бола булиб чидолмайманми?» дерди ичида. Онасиниг тимсоли куз олдига келиши билан, Авазга каердандир куч келди. Урнидан туриб, дарвоза томон югурди.
Бурнидан окаетган кон, кийимларини расвосини чикарган. Томогини занжирлаб олган огрик, кузларини ёшларди. Танасидаги яралардан, юрагидаги дарди, алами кучлирок келди. Дустиниг уйига якинлашиб, куз ёшларини артди. Олим яшайдиган уйнинг эшик кунгирогини жиринглатди. Ховли тарафдан оёк товушлари эшитилди. Дарвозани очган Олим, Авазни куриб дахшатдан бакириб юборди:
- Аваз! Сенга нима булди? Ким урди? –Аваз жавоб бермасди. Олим дустининг жавобини кутмай, ичкарига отланди. – Хозир тухта, уша сени урганни калласини узиб олмасамми…
- Унга сени кучинг утмайди, - Аваз хеч нарса булмагандай айвон зинасига утирди.
- Нега утмасакан? Ким экан у зур?
- Дадам… - деди секингина. - Ойим уйдамас эди. Отам хар урганида уртага тушарди…
Олим «тушунарли» дегандай бош чайкади.
- Бу галгиси ошиб тушибди, аммо! – деб дустининг юзига ачиниб каради. – Хозир ойимни чакираман. Ойи! Ойи, Аваз келди…
Кулларини сочикка артиб чикаётган Шахноза опа, болани куриб куркиб кетди:
- Вой улмасам, нима булди? Ким билан уришдинг?
- Дадаси ичиб, урибди, - деди Олим.
- Ха, ичкилик жонингни олгур а, болая бола, - Авазга ачиниб карарди у.
- Шахноза опа, бугун сизларникида колсак буладими? Хали-замон ойимам келади. Дадамнинг кайфи таркалмаган-да.
- Вой жоним, бемалол. Хозир ойингга узим кунгирок килиб, бизникида эканлигини айтаман. Яраларингга хам, дори суртиш керак. Тура кол углим...
***
… Кутилмаганда келган улим, кайфи чог отанинг эсини огиб куяй деди. Икки ойга бормай, Авазнинг ойиси еруг олам билан видолашди. Охирги хуружга юраги бардош беролмай, омонатини топширди…
Эртаси куни уларнинг уйида тумонат одам егилди. Белига кийикча боглаган эркаклар, румол ураган аёллар эшикдан маъюс кириб келишди. Дарвоза ёнида бошига дуппи кийган катталар катори, Аваз билан Олим кузини ердан узмай утирар, Куръон тиловат килаётган домла биринчи марта «Бисмиллахир рахмонир рохийм…» деганда, Аваз узини тутиб туролмади. Ойисидан кузи туймай, овозини чикармай йиглади. Домла арабча сузларни шу даражада аник айтар, унинг оханги атрофдагиларнинг томир-томирига сингиб, улим хак эканлигига ишонч хосил килдирарди. Гуё вакт бир неча дакикага тухтагану, ховлида юракни жумбушга солувчи жимлик хукмрон айлагандай. Фотиха тортилди. Ичкари уйда аёлларнинг йиглаши эшитилди. Чикиб кетаётганлар, «Аллохнинг мархамати кенг, сабр килинглар», деб уй эгаларига тасалли беришар, кейин индамай, бош эгиб чикиб кетишарди…
***
Ойисининг тунлари килган дуолари ижобат булдими, хар калай отаси инсофга келиб ичишни ташлай бошлади. Айнан кишдан бахорга чиккан палла. Отасига пул керак. Ховлини сотиб, вилоятдаги куп каватли уйга кучадиган булишди. Аваз Олимга кетиши хакида гап очганда, дусти мулзам булиб колди. У Авазни мактабга бормай куйганиданам биларди. Анчагача индамай утиришди. Лекин иккисининг хаёли бир-бирида эди. Уртадаги сукунатни Олим бузди:
- Качон кетасизлар?
- Эртага…
Бошка бу мавзуда гап очишмади. Уша куни узок сухбатлашишди. Ота-онаси, бошидан утганлари, келажаги хакида. Ким билади улар яна куришадими йукми. Худди бугунги окшомдай, канчалар якин эканлигини юракдан сезадиган кун келадими ёки йук. Кадрдон, сирдошинг билан яна качон куришишингни билмай, сухбат куриш галати экан. Бегубор ёшликнинг сокин дамлари, уларни битта зина юкорига кутарди. У вакти келганда барчамиз оёк куядиган, хаёт зинаси эди.
Эртаси куни айтилган соатга юк машинаси келди. Уйдаги жихозларни юклагунча пешин булиб колди. Пайтдан фойдаланган Аваз, Тангай билан Олимнинг ховлиси томон йул олишди.
Олим Авазнинг ёнида турган Тангайга караб хаммасини тушунди.
- Кетяпмиз, - деди Аваз огир хурсиниб. Факат Тангайни олиб кетишга дадам каршилик киляпти. Уни сенга ташлаб кетсам булдими?
- Албатта, - деди Олим Тангайнинг буйнидан силаб. – Ичкарига кир…
- Рахмат, - Аваз секингина гапирди. Айтмокчи булганим, кузатишга чикманглар. Биласан-ку Тангайни, эргашадиган одати бор. Хайрлашишга келдим, - дея кузларини яширди. Уртада яна дилни эзгувчи сукунат хукмронлик килди. – Рахмат хаммаси учун…
Иккаласи дустлардай кучоклаб хайрлашишди. Тангай хаммасини тушунгандай гиншиди. Олим куз ёшини бекитиш учун, галати жилмайди:
- Омадингни берсин дустим, - хазиллашиб елкасига урди. – Кунгирок килиб тур.
- Албатта, - деди Аваз егламокдан бериб булиб. Ойингни эхтиёт кил…
Орадан бир соат утар-утмас, юк машинаси жойидан кузгалди. Олим югуриб чикди. Машина катта кучага бурилаетганда, Авазга бакирди:
- Урток узингни эхтиёт кил! Сени яхши…
Юк машинасининг овозидан, Олимнинг сунгги гаплари эшитилмади. Юклар орасида утирган Аваз биринчи марта узини ёлгиз, жудаям ёлгиз хис килганди…
Олим ховлида увиллаётган Тангайни куриб йиглагиси келди:
- Мана курасан у кайтиб келади. Кайтиб келади…
Лекин Аваз кайтиб келмади. Олим Тангайни занжирдан ечиб юборса, тугри эски ховлисининг эшиги томон юрарди. Кунини дарвоза олдида утказиб, Олимларникига кайтарди. Бир хафта ичида Тангай йуколди. Махалладагилар хам, итни кидириб топишолмади. Олим эса, Тангай Авазни излагани узок-узок сафарга кетди деб уйлади…

Орадан ун беш йил утди. Олим жума намозида, Авазнинг отасини куриб хурсанд булиб кетди. Ажинларини хисобга олмаганда умуман узгармабди. Индамай ёнига борди. Намозни укиб булишгач, узини таништирди. Ота хурсанд булиб хол-ахвол суради. Кетиш олдидан, кулларини дуога очишди:
- Илохим юртимиз тинч булсин. Кадам етди бало етмасин. Етказганингга шукр! Углим Олимтой билан келиним куша-каришсин. Фарзандларини вояга етказишсин, - дея бирдан жим булиб колди. Ишкилиб углим Аваз бугун ичмай келсинда…
Олим дахшатдан котиб колди. Ташкарига чикишгунча, индамай кетишди. Дустини куриш максадида, отани машинасига таклиф килди. Йул-йулакай дардини гапира кетди:
- Билмайман бу углимга нима етмайди. Иши жойда. Келиним ойдай. Турт ёшлик неварам бор. Ишдан кейин ичиб келади. Агар мен булмасам аллакачон ишдан бушаб кетарди. Хеч кимни урмайди. Факат менга йиглаб бакиради. Онамни сиз улдиргансиз дейди. Углимнинг куз ёшини биринчи марта ичганида курдим…
Олим, Авазнинг отаси билан ховлига киришди. Уларни кутиб олган келин бир пасда чой куйиб, дастурхон ёзди. Куча бошида кимдир кайф аралаш хониш киларди.
- Ана келяпти. Бугунам ичибди…- деди Авазнинг отаси.
Олим дустининг овозидан таниди. Кучанинг бошидан, овози борича кайф аралаш, бакириб ашула айтиб келарди:
- Онажонинг рози кил, онажонинг рози кил…
Олимнинг эса уша пайт, укириб-укириб йиглагиси келди…
Сурайё КОДИРОВА

Категория: Dildagi hikoyalar | Просмотров: 4632 | Добавил: | Рейтинг: 2.6/20
Всего комментариев: 5
10.11.2014 Спам
5. Alex
Kutib qolamiz. Ta'sirchanlik yoqolmasin.

10.11.2014 Спам
4. Alex
Surayyo opa hikoya ju8da yaxshi cyhioqibdi. Davomini kuttirmasdan tezroq chiqaring. Hamma hikoyangizga qiziqib qoldi.

14.02.2012 Спам
3. monalica28
hikoyangizni oqidim juda yaxshi hikoya ekan.davomi nega yoq

17.12.2011 Спам
2. begzod0980
anoshka baribir sizni topaman xikoyalariz alo darajada.raxmat.novosibirskdan begzod0980

20.09.2011 Спам
1. Нумонхон
Ассалому алайкум хурматли Сураййо Кодирова хикоянгизни укидим жуда яхши йозилган экан агар иложи булса ман билан боглансангиз шу хикояни охири мани кизиктириб колди илтимос олдиндан рахмат. +998735905009

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama
To‘y-tantanalaringiz biz bilan yanada chiroyliroq bo'ladi.

 "SHARQONA"ANSAMBLI         +998903173223

Kunlik hisob-kitob

Yangilik +
Sherlar [ Стихи ] [635]
Eng sara sherlar !
SMS - [ СМС ] [307]
OBSHIY SMS !
SEVGI SMS [ СЕВГИ СМС ] [217]
SEVGI BU HAYOT :)
HAZIL SMSLAR [114]
HAZIL SMSLAR--- KULING KULING !
TABRIK SMSLAR [6]
TABRIK- QUTLOV SMSLARI
HAYOTIY MASLAHAT [146]
HAYOTIY SMSLAR !
QO'SHIQ MATNLARI ! [44]
QO'SHIQ MATNLARI
LATIFALAR [45]
=)
YANGI - YIL TABRIKLARI (NEW) [8]
YANGI - YIL TABRIKLARI
Yangiliklar [36]
Barcha Yangiliklar
Русские смски [27]
Русские смски
Прикол Смски [6]
Прикол Смски
SMS POZDRAVLENIYA [1]
SMS POZDRAVLENIYA
MONOLOG [20]
MONOLOGLAR
MUSIQALAR [7]
UZ - RUS - ZARUBEJ MUSIQALAR
ABDULLA ORIPOV [3]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI
Mulohaza [17]
Bahs va Mulohaza!
AFORIZMLAR [7]
Все афоризмы Афоризмы по темам Афоризмы по авторам Авторы Афоризмы дня
MP3 [26]
MP3-BAZA
Nokia [3]
Nokia uchun
Smartfon [0]
Smartfon uchun
Одноклассники [22]
прикольные статусы для одноклассников
Фото Приколы [2]
Приколы, юмор, и смешные
Богатство [14]
Богатство
Время [4]
Время
Деньги [4]
Деньги
Дружба [0]
Дружба
Жизнь [0]
Жизнь
Любовь [1]
Любовь
Психология [1]
Психология
Характер [0]
Характер
Barhayotlik uchun kurash [5]
Keksalik haqida [4]
Yoshlik haqida [3]
Yoshlik haqida
Kutubxona [1]
Kitoblar
Topishmoqlar [5]
Topishmoqlar
Рефераты - Referat [1]
Referatla
Dildagi hikoyalar [6]
Surayyo Qodirovaning hikoyalari

SmS+

Copyright MyCorp © 2016