Капалакнинг куз ёшлари ёхуд укувчисини севган укитувчи хакида - 25 Апреля 2011 - Eng zo'r sherlar ! Самые лучшие стихи ! Yana siz bilan!

Меню сайта

Shahsiy

Oddiy chat

200

Опрос
Saytimiz yana qaytadan to'liq ishga tushganidan hursandmisiz?
Barcha javoblar: 261

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


WWW.SHERLAR.AT.UA


Seshanba, 06.12.2016, 15:13
Главная » 2011 » Aprel » 25 » Капалакнинг куз ёшлари ёхуд укувчисини севган укитувчи хакида
09:37
Капалакнинг куз ёшлари ёхуд укувчисини севган укитувчи хакида
Куккисида келган мухаббат хакида куп эшитганман. Ва бу гал дугонамнинг таникли рассом билан булиб утган мухаббат киссасини сизларга айтиб бермокчиман…
Дугонам камтар киз. Менга сирини очганида хеч кимга бу хакда айтмаслигимни тайинлаганди. Шунинг учун келинг унинг исми сиз учун хам сир була колсин.
Хуллас хаммаси кундаликдан бошланди. Бир куни дугонамнинг хонасига кириб, каравоти устида турган оддий бир дафтарга кузим тушди. Кизикувчанлигим панд бериб, биринчи бетини укидим. У ерда шундай сузлар ёзилганди:
«Соат милларини томоша килиб ётардим. Хонам жим-жит. Факат кучадан вакти-вакти билан кушларнинг чиркиллаши эшитиларди. Ёмгирдан намланган майсаларнинг иси, хонамга кузнинг ифорини олиб киргандай булди. Чикиллаётган соат миллари хам хар дакикада бу манзарага кушилиб борарди. Оллохнинг яратган санъатига беминнат шукроналар айтганча урнимдан турдим. Ёстигимнинг тагидан кул телефонимни олиб, узим ёктирган мусикани эшитгим келди. Кеча радиода «Тунги бедорлар» лойихасини эшитаман деб ухлаб колибманку. Радиони ёкиб, наушникни кул телефонимга уладим. Уладиму турган жойимда котиб колдим. «Мен нечун коламан ёлгиз…Капалакка айланди рухинг…Билсанг эди канчалик орзу, умидларим сен билан учди…» Бу сузлар мен учун эски хотираларни, уша инсонни…»
- Нима киляпсан?!-эшикни очган дугонам югуриб кела кундалигини кулимдан юлкиб олди.
- Каравотингни устида турган экан ,кейин кизикиб…умуман олганда сен нимага мендан кундалик тутишингни сир саклайсан? Энг якин дугонангман-ку ахир. Мени эса сендан сирим йук,-дедим ковогимни солганча.
- Хафа булма Сурай, ( у мени эркалаб шундай чакирарди) бу шахсий…
- Шахсиймиш!-дедим мен гапини булиб. Ёзувчи булиб кет-эээ…кундаликка чиройли ёзаркансан. Хикоя укиётгандай булдим узиям. Каердан шунча кобилият? Тугрисини айт.
- Нимани?-деди у хайратлана.
- Мана бу бетдаги «уша инсон» ким?-дедим мен укиган бетимни курсата.
- Сендан сир саклаб булармиди, агар сиримни очсам хеч кимга айтмайсан-ку а?
Шу билан унинг хикояси бошланди.
- Хаммада хам шундай булса керак. Сенга ёккан мусика калбингда бирон-бир тарих ила мухрланиб колади. У албатта кимнидир сенга эслатади. Ногох юзингга табассум олиб киради. Ёки кузингни намлайди-деди дугонам уйчан холда жилмайиб.
Уша мусика хам менга бир инсонни эслатади. Куз олдимда эски, аммо ёркин хотиралар намоён булади…-дугонам кул телефонини олди. – Мана шу мусика «Мен нечун коламан ёлгиз…»
Адашмасам ушанда ёшим ун еттида эди. Мен укийдиган лицей касб-хунарга йуналтирилганди. Чизишни ёктирганим учун иккиланмай рассомчиликни танладим. Хар куни дарсликларимни кулга олганча укишга йул олардим. Расмдан дарс утадиган укитувчимиз айрим сабабларга кура лицейга кела олмасди. Бир хафтадан бери бизга бошка киши дарс берарди. Эшитишимизча у хали унчалик хам танилмаган рассом экан. Укитувчимиз жуда каттиккул. Хар бир укувчига «сиз» деб мурожаат этарди. Биз хам иложи борича уларнинг жахлларини чикармасликка харакат килардик. Уйга берилган вазифани бажардим. Кузда тудалашиб учиб кетаётган кушларнинг расмини чизиш керак эди…
Дарс бошланди. Мен охирги партага бориб утирдим. Чизган расмимдаги камчиликларни кидира бошладим. Гал менга етганда, учиб кетаётган кушларни эмас, шаршара ёнида раксга тушаётган калдиргоч билан капалакнинг расмини курсатдим. Бу расмнинг маъносини айтиб бермокчи эдим хамки, укитувчим когозга, сунгра менга разм солдида «Нимага хамма осмонда учиб кетаётган кушларни чизадию, сиз гапимга кирмай калдиргоч билан капалакни расмини чизддингиз? Утиринг!» дея икки куйди. Индамай жойимда туравердим. Тугрисини айтсам ичим ёнар, томогимни камраб олган огрик кучайиб йиглагим келарди. Чизган расмимни кулга олганимда, ногохдан кузимдан ёш сизиб чикди. Сизиб чикдию, капалакнинг канотини намлади. Укитувчимга карашга уялсам-да, улар мени харакатимни кузатаётганларини сезардим. Жойимга бориб утиргач, кучага карадим. Фаррош арикдан сув олиб ерга сепдида, кулига супургисини олиб бир оз тин олди. Нимага? Шунчаки, мен кузда учиб кетаётган кушларни овозини хам, кузатишни хам ёмон кураман. Гамгин манзара. Лекин калдиргоч билан капалак хеч качон шаршара ёнида раксга туша олмайдилар-ку…
Дарс тугади. Шунчалик хаёлга берилганимдан кунгирокн чалинганини эшитмабман. Кимдир бошимни силади. Хаёлимдаги фикрлар окими хар ёкка таркалиб кетди. Бошимни партадан кутардим. Ёнимда укитувчим турарди. Нахотки? Нахотки шу укитувчида хам мехр булса? Кузимдаги ёшларни артиб, партадаги бир нуктага тикилиб турдим. У аста ёнимга эгилди-да: «Мени кечир, кизим…». Кузларига тикилдим, кора кузлар. Ботиб кетган дардли кузлар. Яна йигладим. Билмайман нимага, балки…ёши киркларга бориб колган инсонни, ёш киздан кечирим сураши галатидир…
Шу билан бошка укитувчимни кура олмадим. Йук, бу вокеадан сунг яна бир хафта бизга дарс бердилар. Лекин мен утирган партага умуман карамасди. Аммо нимага? Ёки мени ёмон куриб колганмикин? Нега кечирим суради? Куп саволларим жавобсиз колсада, бу хакда хеч кимга огиз очишни истамасдим… Шундайин кунларнинг бирида «Кизим, дарсинг тугаганидан сунг, хонамга кириб ут. Сенда ишим бор эди» деб айтдилар. Дарсларим тугагач, укитувчимнинг ёнларига утдим. Хоналарининг эшиги кия очик булгани учун, аввал ичкарига разм солдим. Улар зур иштиёк билан куз манзарасига ранг бераётгандилар. Куллари гохида шундайин тез харакат килар, кейин эса бир нуктада тухтаб коларди-да, аста секинлашарди…Укитувчим ок билан кук ва яна тушуниб булмас рангларни бир-бирига кушди. Шундагина синф хонаси эшиги ёнида турганимни курди:
- Кел кизим, киравер…
Ёнларига боргач, уткан куни чизган расмимни уларга эсдалик сифатида колдиришимни илтимос килдилар. Портфелимдан уша куни канотлари намланиб, ранги сал учган капалак билан калдиргочнинг расмини укитувчимга бердим. Кузлари севинчга тулгандай булди. Сунг «Рахмат» деди-да, кузимга каради:
- Сен чиройли ранг танлар экансан, хеч качон расм чизишдан тухтама…
Кейин эшитишимча чет эл сафари билан ишдан бушабдилар.
Орадан анча йиллар утди. Хозирги касбимни тасвирий санъатга дахли булмаса хам, чизишни ёктираман. Ёзги таътилларнинг бирида курсдошларим билан Мустакиллик майдонини айланишга бордик. Тасвирий санъат галереяси ёнидан утиб кетаётганимизда, балки ичкарига кирармиз дея курсдошларимга таклифимни билдирдим. Галереяга кирганимизда кузга энг ташланадиган холат, бу одамларни хайрат билан асарларни томоша килишаётганида эди. Биринчи каватида купрок каттарок картиналар осилганди. Ёнимда турган биринчи расмга эътиборимни каратдим. Антика ранглар билан буялган куз. Иккинчи расмда сочлари узун киз шижоат билан расм чизяпти. Кейинги санъат асари мени янада хайратда колдирди. Инсон юрагидан учиб чикаётган капалаклар. Яна гул устида ухлаб ётган кизча. Сочларида эса капалаклар утирибди…Галереянинг марказига борганимда, катта картинада качонлардир лицейда чизган расмимни куриб янада хайратга тушдим. Факат бу асар меникига нисбатан жуда аник ва нафис ранглар билан буялганди. Куёш нури порлаяпти. Шаршарадан сув отилиб тушяпти. Калдиргоч билан канотларини пирпиратаётган хаёлимдаги капалак…Асарга «Капалакнинг куз ёшлари» деб ном берилганди. Бир сонияда хамма-хаммаси куз унгимдан утди. Уша фаррош хотин, аламдан йиглаб юборганим, бошимни силаган укитувчим, хали хамон кулогим остида янграб турган уша садо «Мени кечир, кизим…»
Кейин суриштирсам бу асарларнинг хаммаси бир кизга атаб чизилган экан. Факат аниги шундаки, кизнинг кузларида куринган мехр гузаллиги, рассомнинг асарларини узгартириб юборишига сабаб булибди. Унинг энг ноёб асари «Капалакнинг куз ёшлари» деб тан олинган экан. Мен шок холатида эдим. Бу холатимни сузлар билан тасвирлай бера олмайман.Кузларимга ишонмай, калдиргочга карадим. У тумшугида бир дона атиргулни ушлаб парвоз этаётганди. Хамма рассомнинг яратган асарлари билан банд. Картинанинг энг пастида ёзув хам бор эди: «Бу асарларни мен эмас уша киз яратган». Биламан бу ёзувни хамма укиган, аммо нимага? Нимага уша киз менман? Асарлар хакида маълумот бераётган киз, укувчисини севиб колган рассомнинг мухаббат тарихини гапириб берди…Куплар хайратланарди.
Бир оздан кейин хамма галерея марказига йигилди. Узини Жураев Анвар Исмоилович деб таништирган киши, рассомнинг энг якин дусти эканлигини айтиб гап бошлади:
– Мен дустим хакида бир гапни шубхасиз айтишим мумкин. У камтар, жуда хам инсофли, иймонли ва гузал калб сохиби эди. Биз унинг асарларини томоша килиш учун бу ерга куп йигилганмиз. Тугри у хозир орамизда йук. Лекин бугун, бизни бу даргохга унинг пок ва самимий мухаббати йигди. Дустимнинг аёли ва бита кизи бор. Аммо у хаётда бир марта севди! Бир хафтада, уз укувчисини севиб колди. Барчангиз унинг мухаббат тарихини эшитдингиз. Дустим укувчисига нисбатан булган мухаббатини, янада жуш уришидан куркиб лицейдан бушаганди. Сунгги нафаси олдидан сирини фош этди. Неча йиллардан бери когозга тушириб келаётган мухаббатини дунёга курсата олишимни илтимос килди. Лекин кизалокнинг исмини айтмади. Дустим бу дунёни тарк этишидан олдин, «Ундан ноёб нур таралиб турарди», «Унинг йиглагани хамон куз олдимда», «У чиройли йиглаган эди» деб куп эсларди. Адашмасам унинг куз ёш туккан гузал капалаги хозир йигирма ёшда. Эхтимол у устозининг асарларини курар, балки йук буни билмадиму…аммо дустим юрагидаги мухаббатини узи билан олиб кетди. Раббим хузурида дустимнинг юзи ёруг булиб, жаннат эшиклари у учун очик булишини Тангримдан сурайман…
Улар хаёт эмас эканлар…Турган жойимда йиглаб юбордим. Куз ёшларимни бекитиш учун галереядан кучага югуриб чикдим. Бир хафтада севиб колиш? Мен учун лицейдан бушашлари, уша расмни эсдалик учун нимага олиб колганларини энди тушуна бошлагандим. Оллох хукм этган эканки, укитувчим билан уларнинг асарлари оркали учрашдим. Яратган асарлари инсонларнинг калбидан жой олишини хам, менга жавоб кайтараётганларини сезсам-да, куп саволларим яна жавобсиз колиб кетарди. Лекин яна бир марта…уша укитувчимни куришни хохлардим…
Дугонам хикоясини тугатиб шундай деди:
- Нима деб уйлайсан Сурай, нимага улар бевакт оламдан утиб кетган эканлар а?
- Ким билади, - дедим мен уйчан овозда. Оллох хар кимга хар хил умр ато этган. Аммо биласанми, юракда сакланган мухаббат энг пок мухаббат. Хамма хам уни дилда саклай олмайди. Оллох бандаларини хар хил синайди. Юракда соф мухаббатни хеч кимга айтмай юриш оз-мунча синов эмас. Ахир рассомнинг аёли ва кизи бор эди-ку. Кизи тенги укувчисини севиб, дилида саклаб, согинч азобларига бардош бериш осон эмас…Севги ёш танламайди деб шуни айтишар экан-да. Сени, куз ёшларингни канчалар согинганини уз асарларида намоён этибди. Ким билади, балки согинч азобидан сикилаётганини курган Тангрим уни уз панохига олишни истагандир…
Телефонда мусика давом этарди.
«Мени канотингда олиб кет…Осмон мени у ёнига элт…Билсанг эди канчалик кайгу, аъламларим сен билан колди»…

Сурайё КОДИРОВА

Категория: Dildagi hikoyalar | Просмотров: 6809 | Добавил: | Рейтинг: 3.9/18
Всего комментариев: 6
25.04.2013 Спам
6. frenk
Bu saytdan xikoyalar ko'proq kutib qolamiz

25.04.2013 Спам
5. sHARIPOV J
Bu sayt meni juda qiziqtirib qo'ydi Zo'r

25.04.2013 Спам
4. sHARIPOV J
BU VOQEA BUNDAN ROPPA ROSA BIR YIL OLDIN

23.11.2012 Спам
3. Fayzullo
Ex qoyil hikoyaga gap yoq judayam tasirli....erinmay hikoya yozgan Surayyo opamizga xam kotta rahmat...

23.06.2012 Спам
2. jamshid
Ajoyib hikoya, shaxsan manga juda manzur bo'ldi, albatta sevgi yosh tanlamas ekan , u inson juda diyonatli ekan, aytishadiku tilga emas dildagisi muhim, u insin qalbdan sevgan ekan, shu sababli ham shunday qilgan bo'lsalar kerak ekanda

06.04.2012 Спам
1. sarvar
yaxshi manga yoqdi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama
To‘y-tantanalaringiz biz bilan yanada chiroyliroq bo'ladi.

 "SHARQONA"ANSAMBLI         +998903173223

Kunlik hisob-kitob

Yangilik +
Sherlar [ Стихи ] [635]
Eng sara sherlar !
SMS - [ СМС ] [307]
OBSHIY SMS !
SEVGI SMS [ СЕВГИ СМС ] [217]
SEVGI BU HAYOT :)
HAZIL SMSLAR [114]
HAZIL SMSLAR--- KULING KULING !
TABRIK SMSLAR [6]
TABRIK- QUTLOV SMSLARI
HAYOTIY MASLAHAT [146]
HAYOTIY SMSLAR !
QO'SHIQ MATNLARI ! [44]
QO'SHIQ MATNLARI
LATIFALAR [45]
=)
YANGI - YIL TABRIKLARI (NEW) [8]
YANGI - YIL TABRIKLARI
Yangiliklar [36]
Barcha Yangiliklar
Русские смски [27]
Русские смски
Прикол Смски [6]
Прикол Смски
SMS POZDRAVLENIYA [1]
SMS POZDRAVLENIYA
MONOLOG [20]
MONOLOGLAR
MUSIQALAR [7]
UZ - RUS - ZARUBEJ MUSIQALAR
ABDULLA ORIPOV [3]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI
Mulohaza [17]
Bahs va Mulohaza!
AFORIZMLAR [7]
Все афоризмы Афоризмы по темам Афоризмы по авторам Авторы Афоризмы дня
MP3 [26]
MP3-BAZA
Nokia [3]
Nokia uchun
Smartfon [0]
Smartfon uchun
Одноклассники [22]
прикольные статусы для одноклассников
Фото Приколы [2]
Приколы, юмор, и смешные
Богатство [14]
Богатство
Время [4]
Время
Деньги [4]
Деньги
Дружба [0]
Дружба
Жизнь [0]
Жизнь
Любовь [1]
Любовь
Психология [1]
Психология
Характер [0]
Характер
Barhayotlik uchun kurash [5]
Keksalik haqida [4]
Yoshlik haqida [3]
Yoshlik haqida
Kutubxona [1]
Kitoblar
Topishmoqlar [5]
Topishmoqlar
Рефераты - Referat [1]
Referatla
Dildagi hikoyalar [6]
Surayyo Qodirovaning hikoyalari

SmS+

Copyright MyCorp © 2016