Севиб колган ота - 15 Апреля 2011 - Eng zo'r sherlar ! Самые лучшие стихи ! Yana siz bilan!

Меню сайта

Shahsiy

Oddiy chat

200

Опрос
Saytimiz yana qaytadan to'liq ishga tushganidan hursandmisiz?
Barcha javoblar: 261

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


WWW.SHERLAR.AT.UA


Juma, 09.12.2016, 06:53
Главная » 2011 » Aprel » 15 » Севиб колган ота
01:40
Севиб колган ота
Севиб колган ота ёхуд эртакда яшаган болалар нидоси

Сурайё КОДИРОВА (ohu_kuzlar@mail.ru)

Бу хикояни дунёдаги хар бир ота укишини жуда истардим. Сабаби, гулдай аёли билан фарзандларини ташлаб кетаётган падари бузрукворлар кам эмас. Отанинг уйдан кетиши, оила бузилиши, фарзандларнинг рухига катта зарба беради. Хурмат ва Худо берган буюк туйгуларни топталишига олиб келади. Болам, бола-ку дейсиз! Ташлаб кетганингиздан кейин томогингиздан кандай овкат утади азиз ота? Болам дейсиз-у, сизнинг конингиз окиб турган бир парчангиздан кандай воз кечиб кета оласиз? Рухимиз синган фарзандлар, унча-мунча ходисага таъсирланмай, бегуборлигимизни йукотиб куйганимизга кандай карайсиз? Бу хикояни Отасиз яшаётган фарзандларга багишлайман. Кундалигимдан куп лавхалар келтирдим. Уйлайманки, бу жумлалар сизни хам хаётга булган интилишингизни кучайтиради. Отасиз яшаётган фарзандларнинг хис туйгусини канчалик курсатиб бера оламан буни билмадим-у, аммо болаларини кузини ёшлаб кетган оталарга Аллохдан бир истагим бор. Барчангизга Худо инсоф берсин!
«Узингни ёлгиз хис килдингми? Осмонга кара. Каердадир сенинг юлдузинг порлаб турибди. Сен уни кут. У албатта келади. У ёруг, порлок ва самимий булади…» Болаликдан уз оламида яшовчи кизалоклар хакида эшитганмисиз? Мен хам качонлардир эртаклар дунёсида яшаган кичкинагина кизалок эдим. «Кулойим», «Уйкудаги малика», «Сохибжамол ва махлук»…аникроги уларга жуда ишонардим. Улгайганим сари хаммаси саробга айланаётгандай эди гуё. Ун биринчи синфни битирганимдан сунг, «Киз бола хар бир кунининг маликаси булиши керак» деган хакикатни англадим. Маликаларнинг эртаги яхшилик билан тугайди. Бордию яхшилик билан тугамаса, демак эртак хали нихоясига етмаган.
Бу турт йил илгари эсдалигимда ёзилган сузлар эди холос. Уни укимаганимга анча йил булиб кетибди. Нимагадир бугун, утган хаётимга кайтмокликни истадим…
Ракс тугарагига катнашардим. Адашмасам ёшим ун иккида эди. Хореографимизнинг режасига асосан, хафтанинг бир кунини «классик ракс»ларга багишлардик. Станок олдида «Батман тандю» ва «Ранде жан порте» харакатларини бажарардик. Кучада янги йил чироклари ёниши билан калбимга узгача байрам кириб келарди. Янги йил менинг сирли эртагим эди. Ва биринчи марта уша йили «Кулойим» (Золушка) балетига тушганмиз. Балериналарнинг нозик ракс харакатлари, либослар, хатто сахна куринишидаги жозиба, менда орзу пайдо булишига имкон берганди. Арча ясатаётган кечамиз хали хамон ёдимда, дадам:
- Янги йилга корбобога хат ёзиб арчанинг тагига куйиб куй. Сенга нима олиб келсин?
Шу ёшда хам корбоболарга ишониб оёк учида турадиган пуанти совга килишини илтимос килганман. Лекин эрталаб, ранг-баранг арча тагида пуантилар эмас, бошка совга турарди. Балерина булиш менга армон булиб колган эди. Кундаликдаги: «Инсон йиглаётганида, юрак тубида ухлаб ётган туйгуларни куз нурларига олиб чикади. Армонли куз ёшлардан бушаётган юрак буш колмайди. Узи муштумдай булса-да, бутун олам ва борлик сигади…» жумлалари эхтимол шу армонимга тегишли булгандир.
Укиш даврида дустларимдан аразлаб эсдалик варакларни тулдирган эдим: «Сени жинни дейишса хафа булма. Ким нима дегани билан сен шундай булиб колмайсан-ку! Зеро узингни хаёлингда кечаётган фикрларни бировлар билан бахам куришинг сени жинни эканлигингдан далолат эмас. Хар ким хаётни уз кафтида, уз юрагида улчайди. Бунинг учун хафа булиш шарт эмас». Энг аламлиси мехрим бир инсонга тушганди. Уни хам хикоя килиб айтсам: «Кунларнинг бирида мен кизил атиргулнинг ичига тушиб колдим. Билсам, у узга инсоннинг юраги экан. У ер жуда чиройли эди. Айрим вактларда эса ок капалак учиб утарди. Бир куни уша ок капалак гулга кунди. Жой кичкина булгани учун, мен ерга йикилиб тушдим. Вакти-вакти билан у гулни куриб турардим. Сулиб колибди. Бевафо капалаги эса учиб кетибди…»
Кундаликдаги кейинги сузларни укиб, мендаги бегуборлик аста суниб бораётганини курдим. Сабаби, оиламизда жанжаллар купая бошлади. Укишга бормай куйганимдан хавотирланган дугонам, уйимизга келди. Дардимни биринчи булиб унга айтдим:
- Холида, Отам ажрашмокчи…
- Нега? – хайрат билан менга каради у. Ахир сизларни кулида «кутариб» юрадику. Нимага?
- Севиб колибди… Биздан воз кечди! Уйдан хам яхшилик билан эмас, онам билан менга тухмат килиб чикяпти. Онам «юрарканлар», - деб йигладим. – Бу хаммаси бухтон! Бу хаммаси тухмат! Камера оркали курдим дейди. Уйда хеч канака камера йук! Онам остона хатлаб чикмаса, мен юрмасам! Биринчи марта онамга пичок кутарди… Кариндошлар аралашишди. Тугри севги куккисида келиши мумкинлигига ишонаман. Севги илохий куч. Илохий куч эса хеч качон учта боланинг кузини ёшлатиб куймайди. Севги учун расмий конун булмаса-да, виждон конуни бор! Бизни ташлаш шарт эмас эди-ку? Мухаббатнинг курбони эмас, эгаси булиши керак. Биз билан бегунох онам уларнинг мухаббатини курбони булишимиз керакми? Ахир у аёлга отамнинг бойлигигина керак-ку, нахот шуни тушуниш кийин булса! Бу ерда хеч кандай севги йук! Бу севги эмас! Бу, бу… деб яна йигладим.
Икки ойга колмай ажрашишди.Бекатда утириб нечта автобусни утказаман. Бошка жойга олиб борса булмайдими? Уйга кирсам жанжал булмасмикан? Вакт утиб кундаликда огир хотиралардан, шу жумлалар колди: «Хар нарсанинг ибтидоси булгани каби интихоси хам бор. Бировнинг бахтини бузиб, бахт курдингми? Бу узок вакт бахтли буласан дегани эмас! Бошингга огир кун тушганда сабрли бул. Интихоси бор!», «Хаёт гилдираги сени истаган ерига гилдиратиб кетиши мумкин. Истаса чулга, истаса адирга. Чул сахросига чидай олмасанг, сабрли бул! Зероки харакат килаётган гилдирак муттасил чулда колиб кетмайди!».
Энг алам киладигани отангни куришни истамай согинишинг! Энг бахтли кунингда хурсанчилигингни, энг ёмон кунингда онангдан бошка панох берувчинг борлигини сезиб яшашинг. Одамларга кузинг кулиб бокади, ичинг гам-ташвишдан куйган. Хатто кузингдан ёш чикмайди. Хеч киси йук бу хам дунёнинг ишлари-да деб утиб кетасан. Ота-онанг билан умумий танишингни куриб колсанг: «Палончи жойда отангни бир аёл билан курдим…». Уруш даврида фарзандлар оталарига зор эди. Катагон даврида, нечта отани «халк душмани» килишди. Болаларнинг «Дада! Кетмааанг…» деган чинкигиригини эшитиб жунжикиб кетасиз. Эндичи? Тинчлик ва тотувликда яшаб хам, шу чинкирикларни эшитамизми? Онам жон олиб, жон беради. Фарзандларимни нима билан бокаман? Эртага нима кийдираман? Юз минг сумли алиментни кайси бирига етказай?
- Куйинг хаммасини унутинг, келинг бир пас утириб гаплашамиз ойижон.
- Чарчадим кизим, бир пас ётаман.
Уйкусида халоват йук биламан. Секин яна гап бошлайди:
- Бугун келган совчилар дадангни сурашди. Тугрисини айтдим. Ёктиришмади шекилли.
- Майли, колганига Худо пошшо ойижон.
У суюкли инсонимдан келган совчилар эди. Хис килганингни узга инсонда сезсанг, хаёт мазмунини топгандай булади. Мана ёндик, куйдик! Кейин ота-оналарнинг норозилигидан куркиб ажражмокчи эдик, уйлаб колдим. Астафирулло, севгисига эришолмай ундан воз кечган ёшлар бору, нега оиласини саклаб колиш учун куч топа олмайдиган оталар бор? Кизларингиз узатилаётганида урнингиз билинишини биласиз-ку. Биз кизлар-ку ок фотихани оламиз, лекин у сизнинг урнингиз-ку! Угилларингизчи? Отасиз кийналиб яшаётганини сезасизми? Сиз-ку уни йукламайсиз хам, у эса сиз эгаллаган касбни танламокчи…
Кайси куни тогам кизларини эркалаётганида синглимга кузим тушди. Хавас билан караб турарди. Унинг бу нигохини бир менгина сездим холос. Онам шунда хам, «Отанг бахтли булсин, хирсни берган инсоф берсин, забони хак сузни берсин» деб дуо килади. Отам билан яшаётган аёлга шу гапни айтгим келади: «Узинг хакингда аччик хакикатни эшитсанг кар булиб коласан. Хакикат бир кун ошкор булади. Кейин бутун умрга кар булишдан курк!» …
Ойнинг ярми коронгу булса, ярми ёруг. Беайб Парвардигор, айтишади-ку хаётда нима булса яхшиликка деб. Синовли дунёнинг хар бир куни мактаб. Факат кунгилни кенг килиб, яхшиликни сураш керак экан. Отасиз яшаётган кизларга тилагим: «Сизга кизил атиргул берган инсоннинг юрак япрогида мангу яшашингизга Аллох рухсат берсин! Угил фарзандлар хам хаётда уз урнини топиб, болаларини камолига еткиза оладиган ота булишсин!» Хар кандай кийинчилакда, калбиннгиздаги бегуборликни сундирмай, уни саклаб колишга харакат килинг. Ахир хаётнинг биз учун хам тайёрлаб куйган совгалари йук эмас!
Хеч кайси уй отасиз колмасин!

Категория: Dildagi hikoyalar | Просмотров: 4440 | Добавил: Surayyo | Рейтинг: 4.4/11
Всего комментариев: 3
23.04.2011 Спам
3. Zilola
Judayam ta'sirli hikoya. Erkaklar ibrat olsa arziydi. Ilohim Ollohim hech bir farzandni ota mehriga zor qilmasin. Zero har bir kishi bu dunyoda mehrga mushtoq.

19.04.2011 Спам
2. sherlar (sherlar)
Жудаям!

16.04.2011 Спам
1. Хусан ака
Хмм таьсирли хикоя !

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama
To‘y-tantanalaringiz biz bilan yanada chiroyliroq bo'ladi.

 "SHARQONA"ANSAMBLI         +998903173223

Kunlik hisob-kitob

Yangilik +
Sherlar [ Стихи ] [635]
Eng sara sherlar !
SMS - [ СМС ] [307]
OBSHIY SMS !
SEVGI SMS [ СЕВГИ СМС ] [217]
SEVGI BU HAYOT :)
HAZIL SMSLAR [114]
HAZIL SMSLAR--- KULING KULING !
TABRIK SMSLAR [6]
TABRIK- QUTLOV SMSLARI
HAYOTIY MASLAHAT [146]
HAYOTIY SMSLAR !
QO'SHIQ MATNLARI ! [44]
QO'SHIQ MATNLARI
LATIFALAR [45]
=)
YANGI - YIL TABRIKLARI (NEW) [8]
YANGI - YIL TABRIKLARI
Yangiliklar [36]
Barcha Yangiliklar
Русские смски [27]
Русские смски
Прикол Смски [6]
Прикол Смски
SMS POZDRAVLENIYA [1]
SMS POZDRAVLENIYA
MONOLOG [20]
MONOLOGLAR
MUSIQALAR [7]
UZ - RUS - ZARUBEJ MUSIQALAR
ABDULLA ORIPOV [3]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI
Mulohaza [17]
Bahs va Mulohaza!
AFORIZMLAR [7]
Все афоризмы Афоризмы по темам Афоризмы по авторам Авторы Афоризмы дня
MP3 [26]
MP3-BAZA
Nokia [3]
Nokia uchun
Smartfon [0]
Smartfon uchun
Одноклассники [22]
прикольные статусы для одноклассников
Фото Приколы [2]
Приколы, юмор, и смешные
Богатство [14]
Богатство
Время [4]
Время
Деньги [4]
Деньги
Дружба [0]
Дружба
Жизнь [0]
Жизнь
Любовь [1]
Любовь
Психология [1]
Психология
Характер [0]
Характер
Barhayotlik uchun kurash [5]
Keksalik haqida [4]
Yoshlik haqida [3]
Yoshlik haqida
Kutubxona [1]
Kitoblar
Topishmoqlar [5]
Topishmoqlar
Рефераты - Referat [1]
Referatla
Dildagi hikoyalar [6]
Surayyo Qodirovaning hikoyalari

SmS+

Copyright MyCorp © 2016