Асаб бузилишининг асосий сабабларидан бири дунёга ҳаддан ортиқ муҳаббат қўйиш, дунё учун севиниш ва ҳузурланишдир. Лағв, кераксиз нарсалар билан кўнгилни кўтариш ҳам инсон қалбини яралайди, фақат буни ўзи ҳис қилмайди. Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: «Қиёмат куни бир гуруҳ инсонлар тоғ каби амаллари бўлган ҳолда жаҳаннамга тушишлари амр қилинади”. Шунда саҳобалар: - Улар намоз ўқирмидилар, деб сўрашди. - Албатта, намоз ўқирдилар, рўза тутардилар ва кечаларини ибодат билан ўтказар эдилар. Фақат дунёвий манфаатдан сўз очилган вақтда, Аллоҳ таолони унутиб, ўзларини унга ўрардилар