Тонг яқин... Чарчоқнинг оғирлиги билан ўйқуга кетди. Бир инграш овозидан ўйғониб кетди. Атроф қоронғулик. “Туш эди шекилли”, деди секин. Лаблари чанқоқликдан қўриганди. Чироқни ёқмасдан ошхонага кирди ва қониб қониб сув ичди ва яна ётоғига қайтди. Кўзларини уйқу босганида, янга такрор ўша инграш овозини эшитгандай бўлди. Аммо бу тушми ёки ўнг фарқига бора олмасди. Овоз келган тарафга қаради. Ҳа, туш экан, дея ўйлади. Чунки инграётган овоз соҳиби уйидаги биргина жойнамози эди.