Ҳар кўнгилда Аллоҳ яшар, Кўнгил тахти ҳақиқат. Ҳар вужудда армон қишлар, Ҳар юракда бир хилқат. Бир уммонки тубсиз эрур, Моҳи бор, юлдузи бор. Осмони бор, номи — сурур, Оқшоми, кундузи бор. Унда ранглар жилва қилар, Камалакрўй гуллари. Унда кўзлар меҳр сўрар, Олми, сиёҳ йўллари? Руҳи сарсон аросатда, Юпун, қора сурати. Учай дейди зил ғурбатда, Бироқ етмас журъати! Ошно руҳлар қаён кетди? Вужуд оғир хастадир. Улар шошиб кўкка етди, Излагани пастдадир!..
|