Келганига бўлма кўп шод, Кетганига солмагин дод. Тақдир ҳукми турган жойда Фиғонингдан, айт, не фойда. Қараб такрор сўл-соғингга, Куйиб ол ҳар қулоғингга: То дунёга қўйдинг қадам, Қадамларинг қутлуғ бўлсин. Иқоматинг мулки адам, Мозоринг нур билан тўлсин.