Кундан кун кўпайиб кетар давлатинг, Кундан кун шайтонинг улғайиб борар. Кундан кун озайиб қолар шафқатинг, Кундан кун ҳимматинг мунғайиб борар. Кундан кун ортиқдир ичингда алам, Кундан кунга заҳру заққумдир ошинг. Кундан кун лошингга интиқ жаҳаннам, Кундан кун яқинроқ кундага бошинг... “Аллоҳ” де — шайтонинг дарров беркинар, “Аллоҳ” де — ўлажак ичингда ҳасад. “Аллоҳ” де — қайгадир ҳасрат чекинар, “Аллоҳ” де — тўлади оғзингга асал. “Аллоҳ” деганларнинг бол бор оғзида, Уларни қидиргин, уларни топгин. “Аллоҳ” деганларнинг чопгин изидан, “Аллоҳ” деганларнинг изини ўпгин...
|