Худо такиклаган ичма деб шароб,
Биз эса ичяпмиз бўлгунча хароб.
Кимор ўйнама дер бизга тангримиз,
Киморга тикилган бизнинг умримиз.
Яна Эгам айтар, килма ўгрилик,
Зеро лаънатланар бизда тўгрилик.
Аллох чўчка гўштин санаган харом,
Бизда-чи, чўчкага зўрдир эхтиром.
Номахрамга юрма дер, колма иснодда,
Номахрам коптими кофирободда.
Одам ўлдирма дер, хеч махал бандам,
Бизда кушандадир одамга одам.
Бир-бир санайверсак етмагай дармон,
Гунох килмасликдан колмади армон.
Шундай ўтаяпмиз вазифамизни,
Дўзах деб тўлдирдик васикамизни.
Дунёга синчиклаб тикилган кўзлар,
Мудхиш бир холатни пайкашга тушди.
Кай томонга боксанг бари йўлсизлар
Толелар айкаш-у уйкашга тушди.
Етмиш йил эл яшаб Куръон Тавротсиз
Эрлар ночор колди, аёл авратсиз.
Замон дурадгори асбоб, яроксиз,
Илма тешик томни ямашга тушди.
Кор кора ёгмокда, ёмгир заъфарон,
Дарёлар ўрнида
...
Davomi »