Сен мўътабар она, меҳри ягона.
Сен опам, синглимсан, гўзал дурдона.
Сен гулдай нозиксан маъсума ҳаёл,
Дунёнинг бешиги бу сенсан АЁЛ !
Сенсиз тонгим отмас, ёришмайди кун.
Фарзандинг сенсиз гар қолади дилхун.
Сен билан яшнайди билсанг дахри дун,
Асли бахт эшиги бу сенсан АЁЛ !
Қувончдан қувнайсан бағримга боссам,
Жимгина йиғлайсан дилинг оғритсам,
Дунёнинг ташвишин елканга оссам,
Қирқ жони ормуғон бу сенсан АЁЛ !
Қалбимнинг чироғи, ёнар нурисан,
Юрагим малҳами, ўчмас қўрисан,
Сен жаннатдан келган малак, парисан,
Ҳа ўша фаришта бу сенсан АЁЛ !
Дўстлик не, сурьати , ранги қанақа?
Ўхшатдим мен уни яшил япроққа.
Фасли баҳоринда бўлур беҳисоб,
Кўз келса кетади тушиб титроққа.
Дўстлик не, сурьати , ранги қанақа?
Не ажаб, ўхшатдим уни тупроққа.
Не эксанг, экканинг ўрасан, бироқ
Шўрлаган ерлардан юргин йироқ
...
Davomi »