Maktub ichidagi son`ggi maktub - 8 Апреля 2011 - Eng zo'r sherlar ! Самые лучшие стихи ! Yana siz bilan!

Меню сайта

Shahsiy

Oddiy chat

200

Опрос
Sizga qaysi a'zomizning smslari ko'proq manzur bo'ladi?
Barcha javoblar: 480

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Mehmon | RSS


WWW.SHERLAR.AT.UA


Seshanba, 06.12.2016, 15:09
Главная » 2011 » Aprel » 8 » Maktub ichidagi son`ggi maktub
02:18
Maktub ichidagi son`ggi maktub
Мактуб ичидаги сунгги мактуб
(хаётий вокеа асосида ёзилган)

Куз дунёдаги энг эзгу туйгуларни узида мужассамлаштира олган сирли фасл. Баргларнинг ёкимли шитирлаши, шамолнинг мунгли оханги… Буларнинг бари табиатнинг бизга бахшида этган энг ноёб тухфаси булса керак…
Сизга хавола этаётган хикоям реал вокеликдан олинган. Хаётий сахнада иштирок этган кахрамонларни когозга тушириш осон кечмади. Бундай дейишимга сабаб, хар биримизнинг хаётий йуналишимиз узгача. Карашларимиз хам бир-биримизникига ухшамайди. Лекин хаёт сахнасидаги ролингизни шундай маромига етказиб уйнангки, томошабинлар сизни туриб карши олишсин. Сунгги лахзангизни шундай хадя этингки, томошабинлар сиздан урнак олишсин. Бу дунёга келар чогингиз бир сиз йигладингиз, колганлар сизни кулиб кутишди. Кетар чогингиз бир сиз кулингу, колганлар сиздан фахрланиб йиглашсин…
Эркакларда нима кўп? Чойхона! Курсдошлар билан, синфдошлар билан... Сентябрнинг бошлари булгани учун, энг якин курсдошларим билан йиғилдик. Гап авжига чиққанида қўл телефоним жиринглади. Менга нотаниш рақам.
- Эшитаман.
- Ассалому алайкум. Безовта қилганим учун узр, менга Шахноза керак эди.
- Адашдингиз.
- Лекин, Шахнозани ўзи менга шу номерни берди-ку?
- Яхши қиз бу менинг номерим.
- Узр. Саломат бўлинг...
Телефонимни стол устига кўйиб, тўлдирилган бакални "кўтардим”. Боядан бери ҳаракатларимни кузатиб утирган дўстим Алижон гап қотди:
- Овози фаришталарникига ўхшаркан а? Қайтиб қил. Танишармикан?
- Жиннимисан? "Ўраладиган” қиз эмаслиги билиниб турибди-ку.
- Ҳўп, телефон килиб кур сендан нима кетди...
Беихтиёр унинг номерини тердим.
- Лаббай?
Ҳаёлимга биринчи келган фикр шу эди: "ҳақиқатда ширали овоз!”.
- Яхши қиз менга овозингиз ёқиб қолди. Балки танишармиз?
- Йўқ танишмайман. Сиз мени нотўғри тушундингиз .
- Ёмон бола эмасман. Яхши ниятда танишмоқчи эдим.
- Мени бошқа безовта қилманг. Соғ бўлинг!
Кескин жавобни эшитиб, довдираб қолдим. Яна қайта қўнғироқ қилганимда, у телефонни кўтармади. Алижон мени юпатгандай:
- Аҳамият берма Элёр, хаётда шунақаси ҳам бўлиб туради... –деди жилмайиб.
Шунақаси ҳам бўлиб туради? Кизлардан бундай жавоб эшитмаганим учун, юзимга тарсаки туширилгандай булди...
Орадан уч кун вақт ўтди. Ширали овоз соҳибасининг овози эса ҳеч қулоғимдан кетмасди. Нотаниш киз билан ҳаёлда гаплашардим. Шартаки жавобларини эшитгим келарди. Кейин ниманидир устида тортишиб колардик. Ташкаридан кулгили, аммо унга узимча кўриниш берардим. Атрофимда шунча гузал киз турганида, нотаниш кизнинг нимаси мени узига шунчалик жалб этди? Овозидаги жозибами ёки кескин жавоблар? Тугри, кизларнинг психологиясидан анча-мунча хабарим бор. Сиз узингизни ундан олиб кочсангиз, якинлашади. Якинлашсангиз, узоклашади. Эркак кишининг хам психологияси кизик. У мени узидан канчалик итарса, мен унга шунчалик якинлашаман. Ишдан бушаб, «бошимни айлантирган» рақамни тердим. Жавоб бўлмади. Кўтармагунича теравердим.
- Алло...
-Ассалому алайкум.
- Воалайкум ассалом! Инсофингиз борми? Нега мени яна безовта қиляпсиз? Айтдим-ку, мен ушанда ростдан адашиб тушган эдим!
- Хаммага шунака шартакимисиз?
- Буни сизга алокаси йук!
- Нега алокаси булмас экан? Танишмаслигингизни сабаби борми?
- Киз боланинг никохсиз холда бошка эркак билан гаплашиши гунох. Бекорчи нарсаларга вакт кетказгандан кура, дуо килин!
- Унда менга дуо килишни ургатинг. Ёшим йигирмада булса хам, дуо килишни билмайман. Сизга савоби тегарди.
У жим булиб колди. Орадаги сукут яна бир оз давом этишини хохлардим.
- Майли, факат битта шартим бор. Менга кунгирок килмайсиз.
- Унда кандай килиб гаплашамиз?
- Смс оркали.
- Рахмат, мени хурсанд килдингиз…
Гушакни куйиб смс ёздим: «Узр исмингизни, ёшингизни билмайман. Сизга мурожаат этганда, нима деб чакирай?». Жавоб келди: «Мубина. Ёшимга келсак, дуо килишингиз учун ёшимни билишингиз шарт эмас». Иккинчи хатни ёзишга киришдим: «Тугри. Лекин кизикишим устунлик киляпти». Мубина хам буш келмасди. «Куп кизиксез тез карисиз ». Кизик жавоб булди-ку: «Исмим Элёр. Сизнинг ёшингизни билиб кариб колмайман-ку ». Мубинанинг кейинги смсини узок кутдим. «Колганини вакт курсатади. Яхши дам олинг» деди у.
Кизик киз экан-ку. Мубинадан келган смсларни кайта укиб кулиб юбордим. У укитувчининг кизи ёки укишидаги биринчи партага хеч кимни якинлаштирмайди. Зоримиз бор, зуримиз йук. «Яхши тушлар куринг» деб смс йулладим.
Октябр якинлашиши билан, дарахт барглари саргайиб калблар куз ифорига тулди. Дераза ортида сирли фаслнинг гамли дакикалари, кучадаги сокинликни томоша кила хаёлга чумаман. Мубинадан куп дуо ва саловатларни ургандим. Ёши ун саккизда булишига карамай, илм ва китобларга куйган ихлоси мени хайратга соларди.
«Сиз хаётда канчалик куп гунох иш килсангиз, юрагизда кора дог пайдо булади. Кора догни йукотиш учун тавба килинг. Нафс кулига айланиб, ёмонликларни купайтирсангиз, дог бутун калбингизни эгаллайди. Яратганга истигфор айтинг. Шунда Роббимиз: «Бандам гунохини авф этувчи ёки жазо берувчиси борлигини билар экан. Мен уни афв этдим»,-деб мархамат килади. Чулда кетаётган одам туяси ва озик-овкатини йукотиб, сунг топиб олганида канчалик севинса, Аллох хам тавба килган бандасидан шунчалик хурсанд булади», дерди у.
Мубина билан муносабатларимиз чукурлашиб кетди. Кунига бир марта унинг овозини эшитмасам, кулим ишга бормасди. Мени кийнаётгани; битта шахарда туриб уни курмаганим, таклиф килган учрашувларимнинг рад этилиши эди. У одамнинг ташки куринишини эмас, калб гузаллигини биринчи уринга куярди. Овозидаги болаларча бегуборлик, мени узига бутунлай асир этиб булганди.
Кунларнинг бирида Алижон билан Мубинага айтмай колледжга бордик. Купчиликдан сураб кидирдик. Лекин хеч ким аник жавоб бермади. Шу даражада телба холига борибманки, истарали кизларнинг бари кузимга у булиб куринарди.
Сунгги сухбатларимизда Мубинанинг овози бугила бошлади. Буни бир неча марта беркитишга харакат килса хам сезиларди. Сабабини сурасам, «Оддий шамоллаш, хеч киси йук утиб кетади», деб мени юпатарди.
- Мубиш… - дедим бир куни мен.
- Лаббай?
- Осмонга кара. Анави, энг катта ажралиб турган юлдуз бор-ку.
- Зухро юлдузини айтяпсизми? Ха, куряпман.
- Кара, иккаламиз битта юлдузга караб турибмиз. Ажойиб а? У индамай колди. – Мубиш мени эшитяпсанми?
- Бари бир уша юлдуз хам бир куни сунади…- деди у.
Эртасига ундан смс келди. «Элёр ака мени унаштиришяпти». Мубинага кунгирок килганимда, зурга гапирарди. Акасининг энг якин дустига унаштирилаётганини эшитиб, газаб отига миндим. Шу даражада дунё кузимга тор куринганидан, гапини охиригача эшитмай телефонни учирдим.
Бир неча кун узимга келолмадим. Куримсиз тубанликка чукаётгандай эдим гуё. Мубинага кунгирок килганимда, телефони учирилганиди. Бу холат узок давом этди. Уни кидирай десам уй манзилини билмайман. Бир хафта вакт утгач, нотаниш ракамдан смс келди: «Кечирасиз, мен Мубинанинг энг якин дугонаси Нодираман. Сизга буни кандай айтишни билмаяпман. Мубина упка саратонидан оламдан куз юмди. Улимидан аввал шу смсни сизга юборишимни илтимос килганди: «Элёр ака…мен сиздан Аллох учун воз кечдим. Гаплашганимиз гунох деган эдим-ку. Илтимос гунохли ишлардан воз кечинг. Омон булинг мехрибоним. Мен сиздан мингдан-минг розиман. Аллох барчамизга хидоят берсин…» Мубина хеч кимга унаштирилмаган. Бу касалини беркитиш учун тукима. Шифокорлар бир ой умри колганини айтишганида, «Хеч кимга билдирмай, иродамни егиб яшайман!» деганди. Сизга яна битта хат ташлаб кетган. Уни сиз билан учрашганимизда бераман… »
Кузларимга ишонмай мактуб ичидаги сунгги мактубни кайта укидим. Холатимни тасвирлай олмайман. Йиглагим келардию, йиглай олмасдим. Нимага мен унинг овозига ахамият бермадим? Сунгги сухбатда унга купол муомала килдим. Огир кунида ёнида тура олмаганимни уйлаб, узимни айбдор хис килардим. Гапимга ишонинг, айрилик азобидан сунг, йукотган мехрибонингизни кадрига етаркансиз. Улим хак эканлигини биламиз-у, якинларимиз ёнимизда булганида уни эсламаймиз. Бутун умр хаёт кечирадигандай яшаймиз. Инсон узи шунака экан-да, хар сонияда улими якинлашиб келаётганини сезиб, ёругликка интилади. Ёки аксинча, бировларнинг ризкини еб, каргиш егади. Омонат дунёнинг, омонат ишларига кул уради. Мубиначи? У узининг хаётини яхшиликка багишлади. У менга канчалик кадрли булганини, мана энди сеза бошлагандим…
Нодира билан кабристон олдида учрашдик. У кетганидан сунг, Мубинаниг сунгги мактубни укиб, узок йигладим. Сукутга чумган кабристоннинг бир бурчагида унинг…Менинг Мубинамнинг кабр тоши турарди.
«Мен келдим Мубиш… Эшитяпсанми? Куз нихоясига етиб колганида сени куришга келдим. Мени кечир. Огир кунингда ёнингда була олмаганим учун кечир. Йук, йиглаётганим йук…
Эсингдами, юлдузли осмонга караю гаплашардик. Кулишларинг, овозинг…Тугриси, сени жудаям согиниб кетдим. Мени кечир…Сени эркалаб чакиришни истардим. Лекин, нотугри тушинишингдан куркиб эркалолмасдим. Бу сузни сенга айтолмаганим алам киляпти. Мубина мен сени севаман. Мен сени жудаям яхши кураман. Айтар булсам сузларим жуда куп. Сен менинг энг ширин армонимсан. Доимо куз олдимда ва хаёлимда буласан. Аллох даргохида юзинг ёруг булсин. Мен сендан мингдан-минг розиман Мубина…
Дардли нолани тугатишим билан куз шамоли уз кучини курсатди. Эхтимол, бу Мубинаниг менга берган жавоби, хурсанчилигидир. Киш якин булгани учун, дарахтдан барглар тукила бошлади. Хаводан туйиб-туйиб нафас олдим. Бу кузнинг сунгги барглари эди. Начора, бизни таништирган куз, Мубинани мендан айира олди. Баргларнинг нозик ракс харакатларини томоша килиб умр абадий эмаслигини билсам хам, Мубинаниг номи мен учун доимо хаёт булиб колади…

Сурайё КОДИРОВА

Категория: Dildagi hikoyalar | Просмотров: 3200 | Добавил: Surayyo | Рейтинг: 2.6/14
Всего комментариев: 8
17.11.2012 Спам
8. islom rozimov
Qizlar taniwaman tel: 428_00_24

17.11.2012 Спам
7. islom rozimov
sizlarni sevaman 428 00 24

11.10.2011 Спам
6. shalola abduqodirova (shalola)
sizga kotta raxmat juda tasirli ekan

16.04.2011 Спам
5. sherlar (sherlar)
Сурайё сайт номидан сизга рахмат! Яна хикоялариздан кутиб коламиз!
Сайт админи: Элёрбек!

15.04.2011 Спам
4. Alijon
xayotdayam wunaqasi bo'lib turarkan. Bu qizni esdan 4iqariw judayam qiyin. Surayyo sizga kotta raxmat. elyor do'stim hursand bo'ludi. Mani4a Raxmatli Mubinani ruxiyam shoddur.

14.04.2011 Спам
3. Davlat
Judayam ta'sirli hikoya ekan. Muallifga katta rahmat.

13.04.2011 Спам
2. Surayyo
:-) Rahmat Aziz!

12.04.2011 Спам
1. ♣♣Aziz♣Yunsabad♣ respect♣♣
e gap yo'q !!!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama
To‘y-tantanalaringiz biz bilan yanada chiroyliroq bo'ladi.

 "SHARQONA"ANSAMBLI         +998903173223

Kunlik hisob-kitob

Yangilik +
Sherlar [ Стихи ] [635]
Eng sara sherlar !
SMS - [ СМС ] [307]
OBSHIY SMS !
SEVGI SMS [ СЕВГИ СМС ] [217]
SEVGI BU HAYOT :)
HAZIL SMSLAR [114]
HAZIL SMSLAR--- KULING KULING !
TABRIK SMSLAR [6]
TABRIK- QUTLOV SMSLARI
HAYOTIY MASLAHAT [146]
HAYOTIY SMSLAR !
QO'SHIQ MATNLARI ! [44]
QO'SHIQ MATNLARI
LATIFALAR [45]
=)
YANGI - YIL TABRIKLARI (NEW) [8]
YANGI - YIL TABRIKLARI
Yangiliklar [36]
Barcha Yangiliklar
Русские смски [27]
Русские смски
Прикол Смски [6]
Прикол Смски
SMS POZDRAVLENIYA [1]
SMS POZDRAVLENIYA
MONOLOG [20]
MONOLOGLAR
MUSIQALAR [7]
UZ - RUS - ZARUBEJ MUSIQALAR
ABDULLA ORIPOV [3]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI
Mulohaza [17]
Bahs va Mulohaza!
AFORIZMLAR [7]
Все афоризмы Афоризмы по темам Афоризмы по авторам Авторы Афоризмы дня
MP3 [26]
MP3-BAZA
Nokia [3]
Nokia uchun
Smartfon [0]
Smartfon uchun
Одноклассники [22]
прикольные статусы для одноклассников
Фото Приколы [2]
Приколы, юмор, и смешные
Богатство [14]
Богатство
Время [4]
Время
Деньги [4]
Деньги
Дружба [0]
Дружба
Жизнь [0]
Жизнь
Любовь [1]
Любовь
Психология [1]
Психология
Характер [0]
Характер
Barhayotlik uchun kurash [5]
Keksalik haqida [4]
Yoshlik haqida [3]
Yoshlik haqida
Kutubxona [1]
Kitoblar
Topishmoqlar [5]
Topishmoqlar
Рефераты - Referat [1]
Referatla
Dildagi hikoyalar [6]
Surayyo Qodirovaning hikoyalari

SmS+

Copyright MyCorp © 2016