Гоҳида узоқ яқиндан сафардан қайтганимизда катталар билан ҳол сўрашиб кичикларни унутамиз. Қайдан биламиз, балки, бизни энг кўп кутган, аслида улардир. Уларнинг мурғак қалбини гоҳида писанд ҳам қилмай, йўлига: “Катта бўляпсизми?..” деймиз, қўямиз. Улар билан суҳбатлашишга, баъзан, вақт ҳам ажратмаймиз. Катталарга қилган одатий муомалани уларга қилиб бўлмайди, чунки бари-бир улар бундай муомалани тушунишга ҳали ёшлик қиладилар. Лекин, шундай бўлса-да, бунинг йўлини топса бўлади. Улар билан гаплашишнинг энг яхши ва осон йўли бу уларга бирор нарса совға қилиш. Уларга боқиб, аввал, очиқ чеҳра билан жилмаясиз, қўлингиздаги совғани уларнинг нозик қўлчаларига аста тутқазиб, кейин: “Яхшимиз, катта бўляпсизми?” дейсиз. Бу дегани “Соғликларингиз яхшими?”
|