Tirnog'ingiz og'rimayaptimi? - deb undan so'ralganda, - Og'riyapti, - deb javob berdi. -Og'riyatgan bo'lsa, nimaga tabassum qilyapsiz unda? -Boshimga kelgan bu dard tufayli erishadigan savobni lazzati menga og'riqni unuttirdi, shuning uchun tabassum qildim - deb javob qaytardi
Inson boshiga kelgan dardlarni orqasidagi manaviy savob lazzatini o'ylasa albatta og'riqlari unitiladi, yig'lash o'rniga tabassum qiladi.
Umrimning eng shirin damlarini tortib olayotgandek ko'rinarding! O'rtoqlarim bilan eng qiziq o'yinimizning eng muhim joyida paydo bo'larding. Hamma narsaning beliga tepib,ajdarhodek komingga tortarding bizni. Sen ketganingdan keyin nima o'ynaganimizni,qayerga kelganimizni eslay olmay chalkashib ketardik. Birinchi marta so'kinganimda ham seni so'kkan bo'lsam kerak hoynahoy. Yoki unda hali so'kishni bilmasmidim? Хullas,seni yomon ko'rardim,juda yomon ko'rardim, ey Pesindagi Uyqu!
Maktabga chiqib sendan qutulganimga xursand bo'ldim. Seni unutdim. Seni shunchalik yomon ko'rganimdan, bir necha yil borligingni ham bilmay yashadim. Shunchalik xafa bo'lganman shekilli, hayotimdan butunlay o'chirib tashladim.
Universitetni bitirish arfasida seni eslagandim. O'shanda, amerikaliklarga hamma masalada havas qilish kasaliga yo'liqqanimda, Amerika markazi Nyu York shahrida sening qadring naqadar baland ekani, Nyu York markazidagi Manxetten biznes rayonida kazo-kazo ishbilarmonlar uchun"Metron
... Davomi »
Тонг яқин... Чарчоқнинг оғирлиги билан ўйқуга кетди. Бир инграш овозидан ўйғониб кетди. Атроф қоронғулик. “Туш эди шекилли”, деди секин. Лаблари чанқоқликдан қўриганди. Чироқни ёқмасдан ошхонага кирди ва қониб қониб сув ичди ва яна ётоғига қайтди. Кўзларини уйқу босганида, янга такрор ўша инграш овозини эшитгандай бўлди. Аммо бу тушми ёки ўнг фарқига бора олмасди. Овоз келган тарафга қаради. Ҳа, туш экан, дея ўйлади. Чунки инграётган овоз соҳиби уйидаги биргина жойнамози эди.
Бир неча кун олдин қўл телефонимга келган хабарни ўқиб, ғалати аҳволга тушиб қолдим. Нима деб ўйлашни, вазиятни қандай баҳолашни билолмай карахт эдим. Аввал инглиз сўнг ўзбек тилида юборилган хабар қуйидагича эди: “Ҳаёт бу синов, Ислом энг мақбул, намоз бу суннат, сараловчи охират. Дунё ғубордек, гар Қуръон қалбда бўлса, муаммо йўқдек. Аллоҳ ягона десанг, омад ўзи келади. Ушбу калимани саккиз кишига юборсангиз, йигирма тўрт соат ичида учта ниятингиз ижобат бўлади. Юз фоиз кафолат. Ўчириб ташламанг!”
Асаб бузилишининг асосий сабабларидан бири дунёга ҳаддан ортиқ муҳаббат қўйиш, дунё учун севиниш ва ҳузурланишдир. Лағв, кераксиз нарсалар билан кўнгилни кўтариш ҳам инсон қалбини яралайди, фақат буни ўзи ҳис қилмайди. Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: «Қиёмат куни бир гуруҳ инсонлар тоғ каби амаллари бўлган ҳолда жаҳаннамга тушишлари амр қилинади”. Шунда саҳобалар: - Улар намоз ўқирмидилар, деб сўрашди. - Албатта, намоз ўқирдилар, рўза тутардилар ва кечаларини ибодат билан ўтказар эдилар. Фақат дунёвий манфаатдан сўз очилган вақтда, Аллоҳ таолони унутиб, ўзларини унга ўрардилар
Балиқ сувни ёриб юргани каби, инсон ҳам зиён-заҳмат ва ёмонликларни ёриб сузиб юради. Фақат Аллоҳнинг паноҳига эришсагина бу иш енгиллашади. Ибн Сунний ва Имом Аҳмад ривоят қилган бир дуода шундай дейилган: “Яхши одам ҳам ёмон одам ҳам четлаб ўтолмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман.У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан, осмондан тушадиган нарсаларнинг ёмонлигидан ва унга кўтарилувчи нарсаларнинг ёмонлигидан, ерда тарқатган-ўстирган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча-кундуз фитналарининг ёмонлигидан, ҳар бир эшик қоқиб келувчининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Фақат яхшилик билан эшик қоқувчи бундан мустасно, эй Раҳмон!»
Ҳар бир сониянинг жони бор. Жон бериш азоби дақиқалар учун ҳам осон кечмагай. Буни ҳис этиш учун эса, этга чипқон чиқиши керак.Тананинг бирор ери лат еса, бутун вужуд зирқираб оғригани каби, бирор жонга иллат ё зиллат етса бутун жаҳон оғримоғи даркор. Бу оғриққа бардош топилмагай , унинг олдида ўлим ҳеч нарсадек. Йуқса, Ҳазрат Алишер Навоий: “Сабр бор ерда айрилиқ ўтида куйганларга ўлишдан ғам йўқ. Иштиёқ эгаларига ҳажр ўтида куйишдан алам йўқ”, демас эдилар. Аллоҳим, дўзах таърифини ўқиб, бандаларинг кўз ёш тўкурлар, шунчалар қўрқинчлими бу еринг? Унга ҳеч кимни туширмагайсан. Аммо Раббим менга шундай мусибат билан жавоб этдики, ҳар кимнинг ўз жойи ва ҳар жойнинг ўз харидори борлиги учун бу дунёда дўзахга ҳам талабгорлар тайин
Аёл-оила чароғбони, хонадонимиз файзидир. Чунки у мунис она, меҳрибон опа-сингил ва севикли ёр сифатида азалдан қадрланади. Ислом дини аёл кишини юқори даражаларга кўтарган. Унинг аёл кишига берган юксак эътиборини ҳеч бир дин берган эмас, десак, муболаға бўлмайди. Афсуски, “Ислом хотин-қизлар ҳуқуқини поймол этган, илм олишга йўл бермаган” деб «ўз даврида» кўп ёздилар. Эҳтимол, ўша давр тақозоси билан Исломни қоралаш йўлида шундай қилингандир. Аслида эса ундай эмас. Агар исломнинг аёлларга муносабатини чуқур ўрга-надиган бўлсак, ислом аёлларни қанчалар қадрлаганини англаш мумкин. Ислом дини қиз туғилишида барака бўлади, оилага хурсандчилик келади, деган ғояни илгари суради
Бобожон, бобожон, эшитдингизми? - Нимани, болам? - Америкадачи бир пенсионер киши лотереяда 236 миллион ютиб олибди. Зўр-а? - Нима бўлибди, ютиб олган бўлса? - Нима бўлибди? У энди истаган ҳар бир нарсасини сотиб олса бўлади. - Истаган ҳамма нарсасиними? – деди кулимсираб Саиднинг бобоси, - у нафақахўр бўлса, унга энг керак нарса бу соғлиқ, соғлиқни эса сотиб олса бўладими? - Барибир ҳам у кишининг энди пули кўп, - гапини бобосига ўқдиришга уринарди Саид. – Бобожон, келинг биз ҳам лотерея сотиб олайлик. Менинг йиғиб қўйган пулларим бор, биз ҳам соврин ютиб оламиз, мана кўрасиз! - Мен сенга совринни аллақачон ютиб олганимизни айтмаганмидим?
Қизларнинг маънавий қиёфасини таърифланг, дейишса, улар жуда сергап, деган бўлур эдим. Бир мисол: автобусда бир қизнинг ёнига яқинроқ турган эканман, то манзилга етгунча унинг сўзлашишдан тўхтамагалигаг гувоҳ бўлдим. Шеригига нималарнидир узлуксиз гапириб борарди. Таажжубки, бир пайт унинг уяли телефони жиринглаб қолди. Сўнгра телефонда 2-3 дақиқа гаплашгач, уйимга бориб, ўзим сенга қўнғироқ қиламан, деб хайрлашди, кейин эса шеригига қараб, "Индамасам “сотка”га “ўт қўяди”, - деди. Яна қизгина сўзлашувнинг пул билан тўланадиган тўловидан чўчир эди-ю, аммо шунча сўзнинг охиратдаги ҳисоб-китоби ҳақида парво қилмасди. Ўйланиб қолдим: нега биз на ўзимизга на ўзгаларга фойдаси бўлмаган, кераксиз, беҳуда сўзларга машғулмиз?! Ичи ғовак қамиш сингари шовиллаганимиз-шовиллаган. Ёки қалбимиз бўм-бўш ғовакми?! Ваҳоланки, нафс тарбиясининг чораларидан бири (оз емоқ, оз ухламоқ) оз гапирмоқдир, “малоъяни” – беҳуда сўзларни тарк этмоқдир.
Биз эса тўти сифатмиз. Кимдандир эшитган сўзимизни унга ҳа
... Davomi »
Гоҳида узоқ яқиндан сафардан қайтганимизда катталар билан ҳол сўрашиб кичикларни унутамиз. Қайдан биламиз, балки, бизни энг кўп кутган, аслида улардир. Уларнинг мурғак қалбини гоҳида писанд ҳам қилмай, йўлига: “Катта бўляпсизми?..” деймиз, қўямиз. Улар билан суҳбатлашишга, баъзан, вақт ҳам ажратмаймиз.
Катталарга қилган одатий муомалани уларга қилиб бўлмайди, чунки бари-бир улар бундай муомалани тушунишга ҳали ёшлик қиладилар. Лекин, шундай бўлса-да, бунинг йўлини топса бўлади.
Улар билан гаплашишнинг энг яхши ва осон йўли бу уларга бирор нарса совға қилиш. Уларга боқиб, аввал, очиқ чеҳра билан жилмаясиз, қўлингиздаги совғани уларнинг нозик қўлчаларига аста тутқазиб, кейин: “Яхшимиз, катта бўляпсизми?” дейсиз. Бу дегани “Соғликларингиз яхшими?”
Онажоним, доим сизни нақадар севишимни, митти юрагимдан жой олган чексиз меҳрингизни сизга айтишни истадим. Аммо буни уддалай олмадим. Чунки сиз буни англашга ҳаракат қилмадингиз. Бир куни сиз учун боғдан гул тердим. Гулдонга солиб қўйиб сизни хурсанд қилмоқчи бўлдим. Аммо гулдон қўлимдан тушиб кетиб синди. Гулдонни синдирганим учун мени роса уришдингиз. Энди мен ҳеч кимга гул бермайман! Нега мени доим “Даданга айтаман!”, деб қўрқитасиз? Уни яхши кўришимни истамайсизми? Мен бақирмасдан бир нарса сўрасам уни бермайсиз. Бақириб йиғлай бошлаганимда эса ўша нарсани берасиз. Шунинг учун ҳам мен доим бир нарса ҳохласам йиғлаб сўрайман. Айтганингизни қилиш учун ҳам бақиришингизни кутаман.
Албатта ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир. Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи зотдир.