Бир неча кун олдин қўл телефонимга келган хабарни ўқиб, ғалати аҳволга тушиб қолдим. Нима деб ўйлашни, вазиятни қандай баҳолашни билолмай карахт эдим. Аввал инглиз сўнг ўзбек тилида юборилган хабар қуйидагича эди: “Ҳаёт бу синов, Ислом энг мақбул, намоз бу суннат, сараловчи охират. Дунё ғубордек, гар Қуръон қалбда бўлса, муаммо йўқдек. Аллоҳ ягона десанг, омад ўзи келади. Ушбу калимани саккиз кишига юборсангиз, йигирма тўрт соат ичида учта ниятингиз ижобат бўлади. Юз фоиз кафолат. Ўчириб ташламанг!”