Ҳар бир сониянинг жони бор. Жон бериш азоби дақиқалар учун ҳам осон кечмагай. Буни ҳис этиш учун эса, этга чипқон чиқиши керак.Тананинг бирор ери лат еса, бутун вужуд зирқираб оғригани каби, бирор жонга иллат ё зиллат етса бутун жаҳон оғримоғи даркор. Бу оғриққа бардош топилмагай , унинг олдида ўлим ҳеч нарсадек. Йуқса, Ҳазрат Алишер Навоий: “Сабр бор ерда айрилиқ ўтида куйганларга ўлишдан ғам йўқ. Иштиёқ эгаларига ҳажр ўтида куйишдан алам йўқ”, демас эдилар. Аллоҳим, дўзах таърифини ўқиб, бандаларинг кўз ёш тўкурлар, шунчалар қўрқинчлими бу еринг? Унга ҳеч кимни туширмагайсан. Аммо Раббим менга шундай мусибат билан жавоб этдики, ҳар кимнинг ўз жойи ва ҳар жойнинг ўз харидори борлиги учун бу дунёда дўзахга ҳам талабгорлар тайин