Балиқ сувни ёриб юргани каби, инсон ҳам зиён-заҳмат ва ёмонликларни ёриб сузиб юради. Фақат Аллоҳнинг паноҳига эришсагина бу иш енгиллашади. Ибн Сунний ва Имом Аҳмад ривоят қилган бир дуода шундай дейилган: “Яхши одам ҳам ёмон одам ҳам четлаб ўтолмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман.У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан, осмондан тушадиган нарсаларнинг ёмонлигидан ва унга кўтарилувчи нарсаларнинг ёмонлигидан, ерда тарқатган-ўстирган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча-кундуз фитналарининг ёмонлигидан, ҳар бир эшик қоқиб келувчининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Фақат яхшилик билан эшик қоқувчи бундан мустасно, эй Раҳмон!»