
| Меню сайта |
|
 |
| Shahsiy |
|
 |
| Опрос |
|
|
 |
|
 |


 |
 | Приветствую Вас Mehmon | RSS
WWW.SHERLAR.AT.UA
Shanba, 28.02.2026, 21:37 |  |
|
 |
Главная » 2013 » Dekabr » 30 » шеърият
|
ЁРИЖОНИМ
Қалдирғочнинг қанотлари ойга тегиб ҳўл бўлдими?! Тошқин-тошқин сойлар тиниб сўқмоқ янглиғ йўл бўлдими?! Ошиқларнинг кўзёшлари аччиқ-аччиқ кўл бўлдими?! Сўқмоқларда қалдирғочнинг кўзёшлари, ёрижоним. Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Баргизубнинг япроқлари дардимизга малҳаммикан, Кипригингда юз чайсин деб гуллар сепган шабнаммикан, Бизнинг ишқдан огоҳ тунлар тилларига маҳкаммикан?! Шармисор ишқ шодликлари биздан нари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Юриб-юриб етган борми юлдузларнинг висолига, Тўйган борми бу дунёда субҳидамнинг жамолига, Қачон кундуз етишгайдир зарнигор бу ҳилолига!? - Йироқлашар дийдорларинг борган сари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Гоҳи зарда айлар қуёш қовоқларин уйиб-уйиб, Не бўлди, кўр, дейди менга, мажнунлар ҳам суйиб-суйиб?! Девоналар бўлди ишқнинг оташида куйиб-куйиб... Тушун, гарчи мен севгининг самандари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Зулайҳо ким? - Шоҳ канизи Юсуфга дил берганмиди?! Лайли-чи? - У Мажнун ила дўланалар терганмиди?! Ёки Зуҳро Тоҳир билан бир қабрга кирганмиди?! - Майлига, биз ўшаларнинг издошлари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Нега жимсан, нега ҳануз маҳзун-маҳзун йиғлаюрсан, Ўзгага ёр бўлиб менинг жон-жонимни тиғлаюрсан - Мен йўқ жойда сен ўртанмай қандоқ қилиб ухлаюрсан!? Ё қизларнинг пўлатданми бардошлари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
Қалдирғочлар кўнглимизга ин қурса-да, шармандамиз - Бу маломат аҳли аро биз гуноҳкор бир бандамиз. Сен уларни унут, бизлар висол они гулхандамиз! Кўзёшингга арзимайди қолган бари, ёрижоним, Ҳижронларга қолмади ҳеч на тоқат-у ҳолу-жоним.
ЎТКИР ХИДИРОВ
|
|
Просмотров: 4954 |
Добавил:
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
| Reklama |
Telegram kanalimizga qo'shiling.
Telegram: @uzb_sherlar_uz
|
 |
| Kunlik hisob-kitob |
|
|
 |
| Yangilik + |
|
|
 |
| SmS+ |
|
 |
|